Деҳқонобод туман Кенгаши сессиясида йўл таъмири учун ажратилган 180 миллиард сўм сарфланмай қолгани маълум бўлди

29.08.2020, 12:55

Деҳқонобод туман Кенгаши сессиясида йўл таъмири учун ажратилган 180 миллиард сўм сарфланмай қолгани маълум бўлди

Халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов, парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Сессия ишида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Сессияда Спикер ўринбосари А.Хаитов сўз олиб, маҳаллий кенгаш депутатларига аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларни кўтариб чиқишда ташаббус кўрсатишини айтиб, уларни фаолликка чорлади.

“Депутат ҳамиша халқ дарди, одамларни ўйлантираётган масалалар  билан яшаши керак. Шу билан бирга, сайловчиларга берган ваъдасининг устидан чиқиши, партиясининг обрўсини сақлаши лозим. Бошқача айтганда, халқ орасида юриб, муаммоларни биринчи бўлиб кўтариб чиқиши, ишни пухта ташкил этиб, халқимиз ишончини амалий ишлар билан оқлаши керак”, – деди А.Хаитов.

Спикер ўринбосари шунингдек, Деҳқонобод тумани марказига олиб кирувчи халқаро йўлнинг таъмирталаблигини айтиб, республика бюджетидан йўл таъмири учун ажратилган маблағнинг 180 миллиарддан ортиғи сарфланмай қолаётганини, аммо Деҳқонободдаги таъмирталаб йўлга маблағ берилмаганини танқид қилди.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркорлар ҳам кун тартибидаги масалалар юзасидан  фикр-мулоҳазалар билдирди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1273
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+