"Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!" шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

29.08.2020, 15:46

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб "Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 

Қўнғирот туманида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллигимиз шарофати билан мамлакатимизда  амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, айниқса сўнгги уч йил ичида олиб борилган ишлар,  ҳар бир соҳада эришилган  муваффақиятлар,  келажагимиз эгалари бўлган ёшларга қаратилаётган эътибор, айниқса жорий йилда "Ёшлар парламенти"нинг ташкил қилиниши ёшлар ҳаётидаги муҳим янгиликлардан бири бўлганлигини  таъкидлаб  ўтишди.

29 йил тарих учун қисқа давр бўлишига қарамай,  шу йиллар ичида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Мустақил Ўзбекистонимизда "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун", "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган  тамойил асосида,  халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш буйича олиб борилаётган  кенг  кўламли ижтимоий-ислоҳотлар узвий давом этаётганлигини қайд этди.

 Учрашув  давомида    партиядан  сайланган депутатларнинг  ўз сайлов округида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ҳозиргидек  мураккаб  бир вазиятда,  аҳолининг кам таъминланган,  ижтимоий  ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, сайловчилар ишончини оқлаш борасида қилинган амалий ишлари ҳам эътироф этилди.

Тадбир якунида партия фаоллари ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.       

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    748
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+