“Рremium capital group” МЧЖда O'zLiDePнинг бошланғич ташкилоти очилди
04.09.2020, 15:44
Қарши шаҳридаги йирик саноат корхоналари учун махсус ҳимояланган “Чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Рremium capital group” масъулияти чекланган жамиятида O'zLiDePнинг бошланғич ташкилоти очилди.
100 нафарга яқин хотин-қиз доимий иш билан банд этилган мазкур пойабзал фабрикаси томонидан мамлакатимиздаги йирик саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарига, Россия Федерацияси ҳамда Қозоғистондаги хорижий ҳамкорларга буюртма асосида маҳсулот етказиб берилмоқда. Яқинда корхонага хориждан янги турдаги пойабзаллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий технологиялар олиб келинди. Бу ускуналар ўрнатилгач, ички бозор ва экспорт учун янгича дизайндаги бозор эҳтиёжига мос пойабзаллар ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Корхонада партиянинг қуйи бўғини очилишига бағишланган тадбирда МЧЖ раҳбари, "Шуҳрат" медали соҳиби Дилшод Муфтиллаев, O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари, Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеров, вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш бўйича гуруҳ раҳбари Алибек Раҳматов, партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Аъзам Каримовлар иштирок этишди. Шу куни корхона ишчи ходимлари партия сафига қабул қилинди.
Корхонанинг иш бошқарувчиси Нигора Полвонова бошланғич партия ташкилоти раиси этиб сайланди.
O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг