Актам Хаитов Қувасой шаҳридаги “Fariz-textilе” МЧЖ фаолияти билан танишди

04.09.2020, 21:14

Актам Хаитов Қувасой шаҳридаги “Fariz-textilе” МЧЖ фаолияти билан танишди

Аввалроқ, парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитовнинг Фарғона вилоятидаги учрашувлари ҳақида хабар берган эдик.

Спикер ўринбосари вилоятдаги учрашувлари давомида Қувасой шаҳрида ҳам бўлиб, ҳудуддаги бир қатор корхоналар фаолияти билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, бугун шаҳарда вақтинча ишсиз қолган, даромад манбасини йўқотган аҳолини қўллаб-қувватлаш билан бирга, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бизнес субъектларининг ўз фаолиятини изчил давом эттириши учун турли имтиёз ва енгилликлар берилаётир.

Актам Хаитов Қувасой туманидаги “Fariz-textilе” МЧЖ фаолияти билан танишди


Қувасойлик Камолиддин Қурбонов ҳам пандемия даврида ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

Айни дамда у раҳбарлик қилиб келаётган “Fariz-Textil” МЧЖда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Энг муҳими, 30 нафар ишчи-ходим томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозорда харидоргир.

Актам Хаитов Қувасой туманидаги “Fariz-textilе” МЧЖ фаолияти билан танишди

Учрашувлар давомида А.Хаитов мазкур корхонада ҳам бўлиб, иш жараёни билан танишди, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди. Иш фаолиятида қандай муаммолар бўлса, депутатлар уларни бартараф этишга тайёрлигини билдирди.

–Юртимиз ривожида тадбиркорларнинг ҳиссаси катта. Негаки, тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади, янги-янги иш ўринлари яратилади, – деди А.Хаитов. – Бугун хусусий сектор вакилларига давлатимиз томонидан қатор имтиёзлар яратиб берилаётгани замирида ҳам, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини либераллаштириш, кичик бизнеснинг мазкур соҳадаги иштирокини кенгайтириш каби эзгу мақсадлар мужассам. Зеро, тадбиркор – бу ҳақиқий фидойи инсон.

Учрашув сўнггида “Fariz-Textil” МЧЖ қошида ЎзЛиДеП бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, корхонанинг 10 нафар ходими партия сафига қабул қилинди.

O'zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    992
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+