O'zLiDeP депутати кўмагида эски кўприк таъмирлаб берилди

07.09.2020, 16:46

O'zLiDeP депутати кўмагида эски кўприк таъмирлаб берилди

Муаммонинг катта кичиги бўлмайди. Хўжайли тумани  "Шағалакўл" маҳалла фуқаролар йиғинида пиёдалар ўтадиган кўприк ёмон аҳволга келиб қолган. Ушбу муаммони бартараф этишда фуқарорлар Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги  O'zLiDeP  депутатлик гуруҳи раҳбари  Юлдош Матниязовга мурожаат қилди.

Депутат ўз сайловчиларнинг муаммосини қонун доирасида кўриб, ўрганиб чиқди ва туман Ободонлаштириш бошқармасига депутатлик сўровини жўнатди. Ноибнинг депутатлик сўрови эътиборсиз қолмади.

Мазкур мурожаат юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қурилиш материаллари кераклиги, уни олиш учун 20 млн сўм миқдорида маблағ кераклигини айтди.

Халқ вакили сармоя масаласида туман ҳокими Женис Ермашевга  таклиф хати билан чиқди. Туман ҳокимлиги томонидан юқорида кўрсатилган маблағ ажратилди. Натижада кўприкни қайта таъмирлаш учун ишлар олиб борилди. 

– Ҳудудимизда 978 та хўжалик бор, 5 минг 43 нафар фуқаро истиқомат қилиб келмоқда, – дейди “Шағалакўл” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қоблан Асаматдинов. - Ушбу маҳалламиз ҳудудини кесиб турувчи эски кўприкдан аҳоли ва мактаб ўқувчилари фойдаланиб келаётган эди. Ушбу кўприк қўлбола усулда қурилган бўлиб, мактаб ўқувчилари фойдаланишлари учун яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Шунинг учун ҳудудимиздан сайланган депутат Ю.Матниязовга мурожаат қилдик. Мурожаатимизни депутатимиз ижобий ҳал қилиб берди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    767
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+