O’zLiDeP фаоллари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга бепул ўқитади

10.09.2020, 17:23

O’zLiDeP фаоллари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга бепул ўқитади

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги "Аёллар дафтар"ига киритилган самарқандлик ишсиз ва боқувчини юқотган аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди.

Жойларда ўтказилаётган учрашувларда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, оила даромадини ошириш, "темир дафтар"да қайд этилган оилалар сонини қисқартириш эвазига камбағалликни йўқотиш, аёллар ва ёшларни ҳар томонлама моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бунинг учун эса аввало хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мулоқотда партия “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Самарқанд вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан ташкил қилинаётган бепул, қисқа ўқув қурслари ҳақида хотин-қизларга маълумот бериб ўтилди. 

Тарғибот тадбири давомида мазкур марказ томонидан ташкил қилинадиган миллий ҳунармандчилик, тикувчилик, гўзаллик салони, миллий пишириқлар тайёрлаш бўйича ўқув курсларида ҳунар ўрганмоқчи бўлган 5 нафар хотин-қизлар ўқув курсларига бириктирилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    969
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Muhammadova2021-01-10 09:27:05

Boquvchisini yoʻqotgan ayollar, otasi yuq OTM da shartnoma asosida uqiyotgan qizlar uchun qanday moddiy yordam mavjud


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+