O’zLiDeP депутати бошқараётган корхона маҳсулотлари 10 га яқин хорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда

15.09.2020, 15:25

O’zLiDeP депутати бошқараётган корхона маҳсулотлари 10 га яқин хорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, пандемия шароитида жаҳон бозорларида рақобат кескинлашиб бормоқда. Бу ҳолатда маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш орқали янги бозорларга кириб бориш ва анъанавий бозорларда ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш зарурияти юзага келмоқда.

Давлатимиз томонидан экспорт қилувчи корхоналарга берилаётган имтиёзлар ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун яратилган механизмлар натижасида бугунги коронавирус пандемияси даврида ҳам ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни асосий қисмини хорижий мамлакатларга экспортга йўналтиряпмиз, – дейди Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, “Art Soft Holding” корхонаси раҳбари Ғиёсиддин Бабаханов.

Корхонамиз томонидан 2020 йилнинг ўтган 8 ойи давомида Россия, Белорусия, Болгария, Украина, Қозоғистон, Молдавия, Туркия ва Хитой давлатларига қарийб 12 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўқув-трикотаж маҳсулотлари экспорт қилинди. Ҳозирги кунда Полша ва Чехия давлатларидаги компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек “Art Soft Holding” компанияси ва Япониянинг “Masui” компанияси ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” ассоциацияси ўртасида имзоланган уч томонлама меморандумга кўра, маҳсулотларимизни янги бозорларга олиб кириш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватланиши, биринчи навбатда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширишга, экспорт географиясини кенгайишига ва бу орқали мамлакат иқтисодиётини ривожланишига хизмат қилади.

 Юлдуз Юлдашева, 

O'zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    919
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+