O’zLiDeP депутати мирзаободлик 50 нафар ёшларнинг бандлигини таъминламоқчи

15.09.2020, 15:30

O’zLiDeP депутати мирзаободлик 50 нафар ёшларнинг бандлигини таъминламоқчи

Табиат бойликлари орасида сув алоҳида аҳамиятга эга. Сув тириклик манбаи. Шу боис қадимдан ота-боболаримиз сувни тоза сақлаш, муҳофаза қилишга, ундан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратишган. Зеро, сув – бу ҳаёт демакдир.

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида “Океан тўлқинлари жилоси” МЧЖнинг фаолият бошлаганига ҳали қўп вақт бўлгани йўқ. Аммо шунга қарамай мазкур корхонада ишлаб чиқарилаётган, инсон организми учун фойдали, микроэлементларга бой бўлган, турли ҳажмдаги идишларга қадоқланаётган сув ўзининг харидорларини топишга улгурди.

Мазкур корхонанинг маҳсулотлари ўтган йилдан бошлаб аҳолига, қурилиш ташкилотлари, давлат идоралари, фирма ва микрофирмалар, савдо дўконларига етказиб берилмоқда. Корхонада 50 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга.

Корхона маъмуриятининг маълумотларига кўра дастлаб бу ерда 5-10-20 литр ҳажмдаги идишларда қадоқланган сув ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунда турли хил мева шарбатларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Таъми ва мазаси ўзгача бўлган мева шарбатлари ҳам харидорлар талаб ва истакларидан келиб чиқиб 0,5-1 литрли ҳажмдаги идишларга қадоқланиб буюртмачиларга ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган сувларнинг фойдали хусусиятларини англаган буюртмачиларнинг сафи кун сайин ортиб бормоқда.

“Океан тўлқинлари жилоси” МЧЖ раҳбари, Мирзаобод туман Кенгаши депутати Акром Мусурмонқуловнинг таъкидлашича, келгусида бу ерда ишлаб чиқариш ҳажмини  бир баробарга ошириш ҳисобига яна 50 та иш ўрни яратишни мақсад қилган.

Элёр Жўраев

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалар ва фермерлар

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    1241
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+