“Хонадонма-хонадон: ёшларга кўмак” тамойили асосида ёшлар қизиқишларига қанот берамиз!

15.09.2020, 16:59

“Хонадонма-хонадон: ёшларга кўмак” тамойили асосида ёшлар қизиқишларига қанот берамиз!

Бугун ёшларга берилаётган эътибор, ғамхўрлик замирида эртанги куннинг ёруғ ишончи, мустаҳкам пойдевори мужассам. Ҳар соҳада йигит-қизларнинг шижоати, ғайратини кўриб қувоняпмиз.

O’zLiDePнинг Ёшлар билан ишлаш масаласида олиб бораётган ислоҳотлари ҳам айни мақсадларни қамраб олгани билан эътиборли. Сиёсат майдонидаги йигит-қизларнинг сафи тобора кенгайиб бораётгани ҳам амалий ифодасидир аслида. Хусусан, бугунги кунда партиянинг Андижон вилоят Кенгаши сафидаги аъзоларнинг қариийб 24 минг 102 нафарини, яъни 52,7 фоизини ёшлар ташкил қилади.

Ўтган бир йил мобайнида мазкур йўналишда амалга оширилган тадбирларимиз натижасида минглаб ёшларимизнинг бандлиги таъминланди, тадбиркорликнинг турли йўналишларига жалб этилди, хусусий бизнесларини бошладилар. Албатта, Ёшлар қаноти ташаббуси ва кўмаклари, депутатларимизнинг беминнат саъй-ҳаракатлари билан юқори марраларга эришоқдалар.

Аслида ҳар бир ютуққа танқидий-таҳлилий нигоҳ билан қарашимиз керак. Шунда ютуқлардан ҳаволанмай, янги-янги марралар сари интилиш кўзга ташланади. Тўғри, ўтган ва ўтаётган вақтда катта ғалабаларга дебоча очдик, лекин олдимизда хали бажарилиши зарур бўлган вазифаларимиз талай.

Биринчи навбатда айни кунда умумтаълим мактаблари битирувчилари сарҳисобини оляпмиз. Олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ёшлардан ташқари қолганларининг бандлиги масаласида тизимли режа ишлаб чиқяпмиз. Мазкур режага асосан “Хонадонма-хонадон: ёшларга кўмак” тамойили асосида уларнинг қизиқишларини ўрганамиз. Аввало, партия вилоят Кенгаши қошида Ёшлар қаноти ташаббуси билан мастер-класс машғулотларини йўлга қўйиш ҳаракатидамиз. Унга кўра, битирувчиларнинг имкон қадар қамраб олганимиз бўйича иштиёқларига кўра тадбиркорликка ўқитиш дарсларини ташкил қиламиз. Тренерлар рўйхатини вилоятнинг етук ишбилармонлари, депутатлари ва албатта, салоҳиятли ходимларимиз орқали шакллантирганмиз.

Олдимизда турган кейинги долзарб вазифа ёшларимизнинг сиёсий билимларини ошириш масаласи. Бу борада жойларда тарғибот тадбирлари ўтказишни режалаштирдик. Яъни, сиёсий ўқувларни ёшлар марказларида, ўқув муассасаларида ўтказамиз. Бу билан сафдошлар сонини ортишига эришсак, иккинчи томондан келажак депутатларини тайёрлашга кўмаклашамиз.

Ёшлар – келажагимиз. Бугун уларга қаратилган ҳар қандай эътибор эртага мевасини бериши шубҳасиз. Меҳнат қилиш керак. Шундагина бугун қилган саъй-ҳаракатларимиз ўзини оқлайди. Ёшларнинг ўзига барча вазифани қўйиб қўймаслик керак. Уларга суянч бўлиш бизнинг вазифамиз.

Элёрбек НИЯЗОВ,

 O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг

 ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

  • Кўрилди
    580
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+