Актам Хаитов бандихонлик тадбиркорлар билан учрашди

20.09.2020, 16:37

Актам Хаитов бандихонлик тадбиркорлар билан учрашди

Бандихон  туманида BEST GARDEN  CLUSTER  мева ва сабзавотни қайта ишлаш консерва заводи қурилмоқда. Завод қурилиши 2 миллиард сўм миқдордаги имтиёзли кредит маблағи эвазига шу йилнинг август ойида бошланганди. O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари А.Хаитов ушбу корхона қурилиши қандай олиб борилаётгани билан қизиқди.

Ҳозирда корхона қурилиши жадал суръатлар билан давом эттирилаётир. Унда 30 хил турдаги консерва маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Завод  жорий йилнинг октябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи босқичда 15 та  иш ўрни, 2-босқичда эса 30 та иш ўрни  яратилади. Шунингдек, келажакда завод фаолияти кенгайтирилиб, 200 та бўш иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Албатта, бу тумандаги шунча аҳолининг банд бўлишини, унинг иқтисодий ўсишига ҳам ҳисса қўшишини билдиради.

Учрашувда А.Хаитов ҳамда  O'zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши раиси А. Рўзиевлар заводнинг  келгусидаги режалари билан  танишар экан,  ўз таклифлари ва тавсиялари  билан ҳам ўртоқлашдилар.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят

кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    841
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+