O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаолиятида қандай камчиликлар кўзга ташланди?

22.09.2020, 10:20

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаолиятида қандай камчиликлар кўзга ташланди?

O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишида асосий эътибор O’zLiDeP Сиёсий Кенгашининг III мажлисида кўрилган масалалар мазмун-моҳиятига қаратилди.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган 8 ойида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида партиянинг Комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни таҳлилий сарҳисоб қилинди.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Шерали Юлдашев сўзга чиқиб, партия қуйи тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишлар сарҳисоб қилар экан, барча вазифалар, ишлар кўлами аввало мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга мурожаатномаси доирасида берилган муҳим топшириқлари асосида ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда партия тизимида кадрлар билан ишлаш, партиянинг янги кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партия сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш масаласи ҳар доим энг устувор вазифалардан бўлиб келганлиги алоҳида қайд этилди. Жумладан, 2020 йил ўтган даври давомида партия тизимида Сиёсий Кенгаш аъзолигига, вилоят Кенгаши раиси ва ўринбосарларига, шунингдек, Олий мажлис қонунчилик палатаси ва вилоят Кенгаши депутатлигига ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти тизимида ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига 3 нафардан жами 546 нафардан ортиқ партия фаоллари кадрлар заҳираси шакллантирилди.

Йиғилишда ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам танқидий таҳлил қилинди.

2020 йилнинг ўтган 6 ойи  давомида БПТлар сони вилоят бўйича 1236 тани ташкил этади. Унгага кўра, 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига вилоят бўйича бошланғич партия ташкилотлари сонида ўзгаришсиз қолганлиги, партия сафига аъзоларни қабул қилишда ҳам оқсоқлик кузатилаётганлиги, O’zLiDeP Самарқанд вилоят туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан 2020 йилнинг биринчи ярим йилликдаги фаолияти, хусусан, аъзолик бадали режасининг бажарилиши таҳлил қилиниб, Нуробод ва Қўшработ туманларидан ташқари, барча туман ва шаҳар Кенгашларининг аъзолик бадали режасини бажарилишида сусткашлик кузатилаётганлиги қайд этилди.

Йиғилишда партия вилоят Кенгаши раҳбари сиёсий таълим ва партиянинг депутатлик бирлашмалари билан ишлаш партия фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

- Халқ депутатлари Самарқанд вилоят, туман (шаҳар) Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 6 та эшитув ўтказилган бўлса, 124 та масала юзасидан депутатлик сўровлари чиқарилган. Шундан 48 таси қонунлар ва давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари ижроси юзасидан депутатлик назорати тартибида, 76 таси фуқароларнинг мурожаатлари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартибида чиқарилган, - деди Ш.Юлдашев. - Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши сессиясига 1 та масала киритилган бўлиб, ушбу ҳолатни қониқарли деб бўлмайди, вилоятдаги мавжуд 7 та доимий комиссиянинг фақатгина 1 тасига масала олиб чиқилган. Шунингдек, туман, (шаҳар) Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан ўтган олти ой давомида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Шунингдек, йиғилишда ташкилий масалалар кўрилиб, партия вилоят кенгаши аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    670
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+