Фарғонада “Ёшлар қаноти” нинг ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтмоқда

Фарғонада “Ёшлар қаноти” нинг ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Данғара туман Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз томонидан ёшларга берилаётган имтиёз ва ғамхўрликларнинг тумандаги ижроси хусусида сўз борди. Данғаралик O‘zLiDeP фаоллари ҳам карантин даврида ўз ташаббусларини илгари сурдилар. Депутатлар ва ёшлар тиббиёт ниқоблари ва турли антисептик воситаларни, озиқ-овқат маҳсулотларини эҳтиёжманд оилаларга тарқатиб, аҳолини карантин қоидаларига амал қилишга чақирдилар.

Бу йил ёшлар ҳаётида катта ўзгаришлар йили бўлди, десак муболаға бўлмайди. Боиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳузурида “Ёшлар парламент” ташкил этилди. Қувонарлиси, партия фаоли Бунёдбек Носиров Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламент” аъзоси этиб сайланди.

Ҳозирда партиянинг Данғара туман Кенгашида 50 та бошланғич партия ташкилотлари бўлиб, шундан 13 та БПТга ёшлар раҳбарлик қилади, – деди партиянинг Данғара туман Кенгаши аппарат раҳбари Зулфира Қўзиева.

Тадбир давомида туман Кенгаши депутати, 12-мактаб директори Даврон Акбаровнинг номзоди туман Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди ва унга катта ишонч билдирилди.

Тадбир давомида “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркибдаги 7 нафар аъзолари тасдиқланди ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Конференция якунида 3 нафар ёшларга партияга аъзолик гувоҳномаси ва нишонлар тантанали равишда топширилди.

Вилоятда “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов Конференциялари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Жавоҳир ШАМСУДДИНОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши 

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири.

  • Кўрилди
    382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+