Бухоро шаҳрида O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди

28.09.2020, 17:11

Бухоро шаҳрида O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди

O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Дастлаб O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Аслиддин Камалов “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврда амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берди.

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари ва депутатлар партиявий фаолият самарадорлигини янада ошириш ҳамда ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Конференцияда сўзга чиққан «Мард ўғлон» мукофоти совриндори Ферузжон Жўраев ўзи эришган ютуқлари ва келгусидаги режалари билан ўртоқлашди.  Тенгдошлари учун қисқа вақт ичида маҳорат дарси(мастер класс) ўтказди.

Конференцияда сўзга чиққанлар томонидан қайд этилдики, партия олдида турган асосий вазифа фаол ёшларни бир ғоя атрофида янада жипслаштириб, партиянинг тарғибот-ташвиқот ишларида кенг ва самарали фойдаланишнинг янгича механизмини яратишдан иборат. Шу боисдан “Ёшлар қаноти” фаолиятини бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш, партия аъзолари сафини билимли, шижоатли ёшлар билан кенгайтириш, уларнинг мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз ёшларини сиёсий жараёнларда халқаро майдонларда ҳам ўзини намоён қилишига қаратилган аниқ дастурий чора-тадбирлар  — “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, қўлга киритилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам муҳокама этилди.

Тадбир давомида “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркибдаги 15 нафар аъзолари тасдиқланди ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+