O‘zLiDeP депутати уйчилик 20 нафар ёшларни бандлигини таъминламоқчи
28.09.2020, 17:16
O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Уйчи туманининг Чуртук маҳалласида жойлашган “Mega ice home invest” корхонасида ёшлар учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда мазкур корхона раҳбари Уйчи туман кенгаши депутати Ёқубжон Дадаханов тадбиркорлик сир асрорлари ва ўз фаолияти бўйича ёшларга сўзлаб берди.
Дуккаклик маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлашга ихтисослашган ушбу корхона ишга тушиши ҳисобига 20 нафарга яқин ёшлар бандлиги таъминланади.
Лойиҳанинг йиллик қуввати эса 6 турдаги 3000 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш имкониятига эга бўлиб, ушбу маҳсулотларни Хитой Халқ Республикаси ҳамда МДХ давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган.
Учрашув якунида корхона раҳбари ишга жойлашиш истагида бўлган ёшларни ишчиларга яратилган шароитлар билан ҳам таништирди ва биргаликда ишлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
Юлдуз Юлдашева,
O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
Фикрингизни қолдиринг