Хоразмда “Ёшлар қаноти”нинг хисобот конференциялари ўзаро тажриба алмашиш майдонига айланди

29.09.2020, 16:49

Хоразмда “Ёшлар қаноти”нинг хисобот конференциялари ўзаро тажриба алмашиш майдонига айланди

O’zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши томонидан “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот конференцияси ўтказилди.

Унда асосий эътибор “Ёшлар қаноти” гуруҳининг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисобига қаратилди. Конференцияда сўз олганлар партия ёшлар қанотининг ўтган даврдаги фаолиятини танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилдилар, мақсад ва ғоялари ҳамда келгусида қилиниши зарур бўлган режалари борасида ўртоқлашдилар.

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра Хоразм вилоятидаги O’zLiDeP  “Ёшлар қаноти” таркибида 390 130 нафар ёшлар бирлашган бўлиб, улар жами партия аъзоларининг 52 фоизини ташкил қилади. Халқ депутатлари Хоразм вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига O’zLiDeP дан сайланган 27 нафар ёш депутатлар жойларда самарали фаолият олиб бормоқда.  

Конференция давомида партия Урганч шаҳар Кенгашидаги “Ёшлар қаноти”нинг истиқболга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар режаси ва дастурлари, “Ёшлар қаноти”нинг Жамоатчилик Кенгаши таркиби, жамоатчилик кенгаши аъзолигига  делегатлар бир овоздан сайланди.

Ҳазорасп туманида ўтказилган хисобот конференцияси ҳам келгуси режаларни белгилаш ва ўзаро тажриба алмашиш майдонига айланди. Унда сўз олган раис ўринбосари Омонбой Собуров мазкур конференцияни ўтказишдан мақсад ва партия ёшлар қаноти олдида жуда катта ишонч ва масъулият борлигини, ҳар бир ёш теран ҳис қилган ҳолда ўз фаолиятларини самарали олиб боришлари зарурлигини таъкидлади. Партия туман кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳининг ўтган даврдаги фаолияти танқидий кўриб чиқилди ва берилган хулосаларга асосан “Ёшлар қаноти”нинг комплекс чора-тадбирлар режаси ҳамда дастурлари тасдиқланди. 11 нафар ёшлар Жамоатчилик кенгаши таркибига сайланди.

Шундан сўнг Ёшлар қаноти фаоллари Ҳазорасп туманидаги “Зара текстил” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Партиямиз фаоли Зайнура Кенжаева “Yoshlar-kelajagimiz”  жамғармаси томонидан 25 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит эвазига ўзининг тикувчилик фаолиятини йўлга қўйган. Айни пайтда ёш тадбиркоримиз яратган 6 та иш ўрнига Jack тикув машиналарини олиб, ўзи сингари 6 нафар ёш қизларнинг бандлигини ҳам таъминлаган. Бундан ташқари қишлоғидаги 10 нафар аёлларни касаначилик билан шуғулланишлари ва 1,5 млн сўмгача ойлик маошлари олишларига ҳам кўмаклашмоқда.

O’zLiDeP Боғот туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” хисобот конференциясида 15 нафардан иборат “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши таркиби тасдиқланди. Шунингдек, иштирокчилар тумандаги фаол ва ташаббускор ёшларнинг янги инновацион ғояларини аниқлаш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш, “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, ёш тадбиркорлар сафини кўпайтиришга алоҳида аҳамият қаратдилар.

O’zLiDeP Ёшлар қаноти фаоллари Боғот туманидаги “Хоразм Тех” МЧЖ  фаолияти билан танишдилар. Сабаби, мазкур корхонада меҳнат қилаётган 1000 нафарга яқин ишчиларнинг қарийб 70 фоизини айнан ёшлар ташкил қилади. Корхонада партиянинг бошланғич ташкилоти тузилган бўлиб, унда 100 нафардан ортиқ аъзоларимиз партия сафида бирлашган. Тадбир давомида ёшларга айнан корхона раҳбари мисолида тадбиркорлик қилишга интилишлари ва ўз истиқболларини мақсадли режалаштиришлари, бунда партия уларга доимо яқин кўмакдош эканлиги таъкидланди.

“Ёшлар қаноти”нинг жойлардаги хисобот конференциялари давом этмоқда.

Сардор Жуманиязов,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    985
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+