O’zLiDeP қорақалпоғистонлик ёшлар ўртасида мини футбол мусобоқасини ташкил қилди

05.10.2020, 15:00

O’zLiDeP қорақалпоғистонлик ёшлар ўртасида мини футбол мусобоқасини ташкил қилди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда Биз ёшлар доимо спорт билан ” шиори остида 9-12 ва 13-14 ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.  

Мусобақада  шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган  жами  32 та жамоа иштирок этди.    

Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири эканлиги, спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасида қилинаётган ишларни алоҳида эътироф этди.

Мусобоқада рақиб жамолар ўзаро беллашди. Ўзига хос қизғин муросасиз баҳсларда кечган уйинда 13-14 ёшлар ўртасида Нукус шаҳри жамоаси 3 ўринни, Чимбой тумани 2 ўринни эгаллагна бўлса, Тўрткўл тумани жамоаси биринчи ўринга муносиб деб топилди.   

 9-12 ёшлар ўртасида Мўйноқ тумани учинчи ўринни, Шўманой  тумани  иккинчи  ўринни  эгаллаган  бўлса, Хўжайли тумани биринчи ўринга муносиб деб топилди.

Тадбир сўнгида ғолиб жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари  топширилди.

  O’zLiDeP Қорақалпоғистон  Республикаси

  Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+