Қашқадарёда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг вилоят ҳисобот конференцияси ўтказилди

05.10.2020, 15:48

Қашқадарёда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг вилоят ҳисобот конференцияси ўтказилди

Конференцияда 225 нафар ёшлар орасидан вакил этиб сайланган 45 нафар йигит-қизнинг 20 нафари бевосита, 25 нафари эса онлайн тартибда видеоконференцалоқа орқали қатнашди.

Конференцияда Қашқадарё вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил қилинди. Бу борада O’zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича  ўринбосари  Дилшод Усмонов ҳисоботи тингланди. Шунингдек, O’zLiDeP Республика Ижроия Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Юсуфжон Юсупов онлайн тарзда конференцияда иштирок этиб, қашкадарёлик ёшлар фаолиятига мувафаққият тилади.

«Ёшлар қаноти»нинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитасини муҳокама қилиш ҳамда тасдиқлаш масаласи юзасидан ёшлар билан фикр алмашилди. Йўл харитасига билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида ёзма ҳамда оғзаки шаклда таклифлар олинди. Шунингдек, фаол ёшлардан иборат жамоатчилик Кенгаши таркиби тасдиқланди ҳамда республика конференциясида иштирок этадиган делегатлар тасдиқланди.

Тадбирдан сўнг жамоатчилик Кенгаши аъзолари иштирокида стол тенниси, шахмат-шашка ва армрестлинг спор турлари бўйича ўзаро мусобақа ташкил этилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    795
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+