Ёшлар конференцияси баҳс-мунозаралар майдонига айланди

06.10.2020, 16:40

Ёшлар конференцияси баҳс-мунозаралар майдонига айланди

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Ёшлар  қаноти”нинг ҳисобот конфренцияси онлайн тарзда видеоконференцалоқа орқали бўлиб ўтди.

Конференцияда Бухоро вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил қилинди.

Таъкидландики, ўтказилган тарғибот тадбирлари ва амалий ишлар натижасида, вилоятда бугунги кунда партия аъзолари сони 34 410  нафарни ташкил этмоқда. Шундан 16 075 нафари ёшлардир, яъни улар партия аъзоларининг 47 фоизини ташкил қилади. Бошланғич партия ташкилотлари сони 786 тани ташкил этиб, 170 тасини 34 ёшгача бўлган ёшлар бошқармоқда.

Шунингдек, “Ёшлар инновацион кластерлари” фаолиятини йўлга қўйиш, “Келажакка касб-ҳунар билан”, “Ёш муваффақиятли тадбиркор”, “Start-up Invest”, “Start-up Innovatsion”, “Start-up Export”, “Ёш олимлар лигаси” лойиҳаларини ўтказиш ва “Ташаббускор ёш фермер”, “Ёш инновациячи” стипендияси танловларини амалга ошириш, “Замонавий касблар” онлайн маҳорат дарсларини ташкил этиш каби режалар ҳақида ҳам сўз борди.

Конфренция давомида “Ёшлар қаноти” нинг “Йўл харитаси” муҳокама қилиниб, уни тасдиқлаш бўйича бир қатор ёшлар ўз таклифларини  билдири. Фаол ёшлардан иборат жамоатчилик Кенгаши таркиби ва республика конференциясида иштирок этадиган делегатлар тасдиқланди.

Тадбир фикрлар хилма-хиллиги, баҳс-мунозаралар асосида қизиқарли ўтди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    697
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+