Навоийда баъзи депутатлар фаолияти мутлақо кўзга ташланмагани танқид қилинди

06.10.2020, 16:45

Навоийда баъзи депутатлар фаолияти мутлақо кўзга ташланмагани танқид қилинди

O'zLiDeP Навоий шаҳар Кенгашининг ҳисобот йиғилиши депутатлар ва партия фаоллари иштирокида кескин мунозаралар шаклида бўлиб ўтди. Йиғилишда  жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури доирасида партиянинг Комплекс чора-тадбирлари дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби муҳокамага қўйилди.

Дастлаб O'zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Ғ.Назаровнинг ҳисоботи тингланиб, ўтган давр мобайнида партия аъзоларининг сони ўсгани, қуйи бўғинлар фаолияти, аъзолик бадалларини назорат қилиш масалалари таҳлил этилди. Шунингдек, депутатлар фаолияти номма-ном қайд этилиб, уларни қийнаётган муаммолар ўртага ташланди.

Кенгаш йиғилишида ҳудудий партия ташкилотининг қуйи тузилмаларида тарғибот-ташвиқот ишлари суст олиб борилгани, шаҳар депутатларининг якдиллик билан ҳаракатга киришиб, эътирофга лойиқ ишларни амалга ошираётгани билан бирга баъзи депутатлар фаолияти мутлақо кўзга ташланмагани танқид қилинди.

Кўтарилган жиддий масалалрга йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар муҳокама этилди.

Йиғилишда фаоллиги кўзга ташланмаган халқ ноибларини илғор депутатларга бириктириш орқали уларда ишчанлик қобилиятини шакллантириш таклифи билдирилди.

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    669
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+