O‘zLiDeP Марғилонда “Тадбиркор ва ёшлар” учрашувини ўтказди

07.10.2020, 17:26

O‘zLiDeP Марғилонда “Тадбиркор ва ёшлар” учрашувини ўтказди

O‘zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши «Ёшлар қаноти» томонидан шаҳар Кенгаши депутати Эркенжон Юнусов раҳбарлигидаги «Golden Valley Fasteners» МЧЖда “Тадбиркор ва ёшлар” учрашувини ўтказди.

Эркенжон Юнусов юртимизда тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, қолаверса, тижорат банкларининг қўллаб-қувватлаши орқали 2015 йилда ушбу корхонага асос солинган. Натижада 100 дан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланган. Корхонада шруп, самарез ва анкер маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Тадбиркор ёшларга корхона ҳақида атрофлича маълумот бериб, ишлаб чиқариш жараёни билан таништирди.

- Биз “Тадбиркор ва ёшлар” учрашувларини мунтазам равишда ўтказиб келамиз. Унда тадбиркорликка қизиқиши ва интилиши бўлган ёшлар иштирок этиб, турли кўникма ва малакага эга бўладилар, – дейди биз билан суҳбатда партиянинг Марғилон шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Абдубанноб Маҳкамов.

Иштирокчилар тадбиркордан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Шохсултон Тўхтаматов,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

 матбуот котиби.

  • Кўрилди
    916
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+