Спикер ўринбосари Актам Хаитов Хивалик теримчилар билан учрашди

12.10.2020, 12:27

Спикер ўринбосари Актам Хаитов Хивалик теримчилар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Хоразм вилоятидаги учрашувлари доирасида Хива тумандаги бир қатор фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди.

“Мулла Қодир Абдулла техник” фермер хўжалиги туманнинг Шамақулум қишлоғида жойлашган. Жорий йилда пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган мазкур хўжаликнинг 104 гектар майдонининг 46 гектарига пахта, 37 гектарига ғалла  экилди. Ғалладан 50 центенердан ҳосил, 190 миллион  сўм даромад олган фермер хўжалик раҳбари Дилором Қутлиеванинг таъкидлашича, пахта режасини ҳам ортиғи билан бажариб,  615 миллион сўм даромад олишга эришдилар. Бироқ далада хали терим тўхтамаган. Оқ олтинни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ишлари авжида. Спикер ўринбосари жараёнларни кузатар экан, терим пуллари ўз вақтида берилаётганлик ҳолатларини ҳам ўрганди.

- Оқ олтин ҳосилини йиғиб олиш ишларига асосан, маҳалладаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар аъзоларини жалб қилишга ҳаракат қилдик, - дейди фермер. -  Имкон қадар қулай шароитларни яратиб беришга уриняпмиз. Тушликда иссиқ овқат билан таъминланганлар. Иккинчи терим учун 1400 сўмдан ўз вақтида ҳақ тўланаяпти ҳамда 100 килограмдан ортиқ пахта терган илғорлар доимий рағбатлантирилмоқда. 

Фермер хўжалиги раҳбарининг келгусидаги режалари улкан. Фаолиятини кенгайтириб, чорвачилик ҳамда интенсив боғ йўналишида ютуқларга эришиш мақсадида ҳаракат қилмоқда.

Меҳнатнинг рағбати инсонни янада шижоат билан ишлашга ундайди. Шу маънода O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов илғор теримчиларга партиянинг эсталик совғаларини топширди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    890
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+