Жиззахда мутасаддилар маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишлар бўйича депутатларга ҳисобот берди

12.10.2020, 15:30

Жиззахда мутасаддилар маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишлар бўйича депутатларга ҳисобот берди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгаши “Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология” доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни доимий комиссия  раиси, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматов олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган “Республика ҳудудларида маиший ва қурилиш чиқиндиларини йиғиш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги долзарб масалалар”га бағишланган йиғилишда белгилаб берилган взифалар ва давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросининг туманларда бажарилиши муҳокама қилинди.

Йиғилишда Мирзачўл тумани ҳокимининг Капитал қурилиш, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари  Ф.Рахматовнинг ахбороти тингланиб, маълумот учун қабул қилинган бўлса, уларнинг Бахмал, Зарбдор ва Зомин туманларидаги ҳамкасблари вақтинча карантинга олинганлиги муносабати билан уларнинг ахборотини эшитиш доимий комиссиянинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиладиган бўлди.

Таъкидланишича, Мирзачўл туманидаги мавжуд 12 та МФЙдаги 42 783 нафар аҳолидан 12 та МФЙдаги 38 439 нафар  аҳолига “Тоза ҳудуд” ДУК  туман филиали томонидан 4 та махсус техникалар ёрдамида санитар тозалаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Кўрсатилган санитар тозалаш хизматлари учун бир ойлик режаси 93 922 500 сўм бўлиб, 2020 йил 1 октябрь холатига туманда  496 560 151 сўм дебитор қарздорлик мавжуд.

Туман Ободонлаштириш бошқармасига тегишли ободонлаштириш объектларига ва тадбиркорлик субъектларига чиқинди қутилари ўрнатилмаган. Туман ҳудудида жойлашган 12 та МФЙ, ҚФЙлардан шу кунга қадар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси томонидан 8 та МФЙ, ҚФЙларда аҳоли томонидан чиқарилган маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш натижасида ҳосил бўлган 8 та ноқонуний чиқиндихоналар аниқланиб, ҳозирги кунга қадар 4 таси (“Гулзор” ҚФЙ, “Ўзбекистон” ҚФЙ, “Боғбон” ҚФЙ, “Янгидала” ҚФЙ) бартараф қилинмаган.

Шунингдек, 2020 йил 9 ойи давомида 111 та ташкилотга
77 190,4 минг сўм компенсация тўлови ҳисобланган бўлиб, 66 та ташкилотдан 61 558,1 минг сўм миқдоридаги маблағлар давлат бюджетига ундириб олингин.

Ҳозирда туман бўйича 63 та ташкилотлар томонидан  15 632,3 минг сўм компенсация тўловлари тўлаб берилмаган.

Кун тартибидаги масалалар атрофлича ўрганилиб, бир қатор қарорлар қабул қилинди.

                                                                                       Олим НОРЖИГИТОВ,

                                                            O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

                                      депутатлик гуруҳлари билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    589
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+