O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг Республика конференциясига Тошкент шаҳридан делегатлар сайланди

13.10.2020, 17:44

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг Республика конференциясига  Тошкент шаҳридан делегатлар сайланди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг Конференцияси ўтказилди.

Унда “Ёшлар қаноти”нинг ўтган йиллар давомидаги фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди.

 Ҳисобот даврида ёшларда ишбилармонлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий билим ва кўникмаларини янада ошириш, ёшлар томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларни хусусий сектор фаолиятига кенг жалб қилиш, бизнес ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилди.

Хусусан,  меҳнат билан банд бўлмаган, вақтинча ишсиз, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганларни, айниқса, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида “Ёш мулкдор - юрт таянчи”, “Ишбилармон талаба”, “Ёш инновациячи”, “Ёш тадбиркорлар ва фермерлар” форуми, “Ёш либераллар клуби” лойиҳалари доирасида 20 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди. Иш билан банд бўлмаган ёшларни тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш, уларни бандлигини таъминлаш борасида ҳам 100 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилиб, 500 нафарга яқин ёшларнинг бандлиги тамъинланди.

Конференцияда партия ёшлар қанотининг “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилиб, Жамоатчилик аъзолари ва партия фаолларига тақдим этилди. Унда қатор партиявий лойиҳалар, турли мавзуларда семинар ва мулоқотлар ташкил қилиниши кўзда тутилган.

O‘zLiDeP Ёшлар қанотининг Республика конференциясига  делегатлар  сайланди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    689
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+