Ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининиг миллий, минтақавий ва глобал стратегиясига бағишланган ёшлар анжумани ўтказилди

16.10.2020, 16:46

Ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининиг миллий, минтақавий ва глобал стратегиясига бағишланган ёшлар анжумани ўтказилди

Маълумки, Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклифини илгари сурган эдилар. Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида эса яна бир бор жаҳон ҳамжамиятини Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Президентимиз томонидан таклиф этилган ташаббус — Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясининг қабул қилиниши бугун навқирон авлод дуч келаётган аниқ муаммоларни ҳал қилиш, соҳага оид турли халқаро ҳужжатлардаги номутаносибликларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода халқаро ҳамжамият томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди.

c

Мазкур ташаббусларни рўёбга чиқариш жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” томонидан “Ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининиг миллий, минтақавий ва глобал стратегияси” мавзусида ёшлар анжумани ўтказилди.

Мазкур анжуман Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ёшлар масалалари бўйича комиссия, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ал-Хоразмий номидаги ахборот техноллогиялари мактаби, Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, партиянинг  “Ёшлар қаноти” фаоллари ўз таклиф ва мулоҳазалари билан иштирок этди.

Шунингдек, анжуманда “Ёшлар қаноти”нинг харқаро ҳамкорлик масалаларидаги ШҲТ, МДҲ, БМТ каби нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо мамлакатлари сиёсий партиялар ҳамкорлигида “Ўзбекистонда ёшлар меҳнат миграциясини тартибга солиш истиқболлари”, “Ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининг миллий, минтақавий ва глобал стратегияси” мавзуларида халқаро ёшлар форумлари ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Анжуманда иштирок этган мутахассислар БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро Конвенциясининг бош мақсади ва уни ишлаб чиқиш жараёнлари, Ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда миллий ва халқаро ҳамкорлик масалаларида маълумотлар беришди.

Бу борада партиянинг ёшлар қаноти фаоллари ҳам ўзларининг аниқ таклиф ва ташаббусларини билдириб ўтишди.  

  • Кўрилди
    859
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+