Хоразмда энг яхши бизнес лойиҳалар ғолиблари аниқланди

21.10.2020, 10:36

Хоразмда энг яхши бизнес лойиҳалар ғолиблари аниқланди

O’zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши ва Урганч Давлат университети билан ҳамкорликда “Бизнес режалар” мавзусида беш кунлик онлайн ўқув-семинар ташкил этилди.

Президентимизнинг жорий йил 17 августдаги “Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестицивий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларини бажариш мақсадида ташкил этилган семинарда партиянинг туман, шаҳар Кенгашларининг фаоллари, тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар иштирок этишди.

Беш кунлик семинарда пандемия ва глобал инқироз шароитида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари,  кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, пандемия шароитида Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига берилаётган солиқ имтиёзлари, тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришда бизнес режанинг роли ва аҳамияти ҳамда кичик бизнес субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлили каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Семинарда иштирок этган Урганч давлат университети 4-босқич талабаси Илвира Илхомова келгусида китоб дўкони ва ўқув маркази очиш ниятида. 

- Ўқишни тамомлагач ўз бизнесимни йўлга қўймоқчиман. Семинарда малакали мутахасислардан тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш бўйича зарур билимларга эга бўлдим. Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга ушбу ўқув-семинар катта амалий натижасини беради, - дейди Илвира Илхомова.

Шунингдек, ўқув семинарда иштирокчилар хўжалик шартномаларининг бажарилиши назорати қандай амалга оширилиши, чет мамлакатлар билан қўшма корхоналарини очиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби, Кредит уюшмасига маблағ қўйилган тақдирда олинадиган фоиз ва бошқа даромаддан қандай ставкада солиқ тўланиши, якка тартибдаги тадбиркор  Пенсия жамғармасига тўловлар тўлаш тартиби борасида аниқ маълумотларга эга бўлишди.

Беш кунлик ўқув-семинар якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан  иштирокчиларнинг бизнес режалари сараланди. Энг яхши деб топилган бизнес режалар эгалари партия вилоят Кенгаши томонидан сертификат, диплом  ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 Дилшод Ғафуров

O’zLiDeP Хоразм вилояти

Кенгаши тадбиркорлар ва фермерлар

 билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    560
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+