Бошланғич партия ташкилотлари сони биттага кўпайди

26.10.2020, 10:58

Бошланғич партия ташкилотлари сони биттага кўпайди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими  томонидан  Наманган туманида жойлашган  “Нур сервис”  МЧЖ да Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан 21 октябр - Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб  тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда йиғилганларни Ўзбек тили байрами куни билан табриклаш  қаторида, “Нур сервис”  МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб чиқилди. Бугунги кунда “Нур сервис”  МЧЖ раҳбари ҳамда Ёшлар қаноти жамоатчилик Кенгаши раиси Собиров Ҳасан автомобилсозликнинг барча йўналишларида  аҳолига хизмат кўрсатиш билан бир қаторда чеварчилик фаолияти билан ҳам шуғулланиб  келаётган ёш тадбиркорларимиздан бири ҳисобланади. Ёш ишбилармон Собиров Ҳасан айни дамда 40 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаган.

Тадбир давомида “Нур сервис”  корхонаси ишчи ҳодимларининг 22 нафари партия аъзолари сафига қабул қилинди ва бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Тадбир якунида Ўзбек тили  байрами  куни муносабати  билан  бадиий китоблар  ҳамда партиянинг эсталик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1277
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+