Жондорда депутат ўзи таҳсил олган мактабнинг таъмирида фаол иштирок этди

03.11.2020, 09:53

Жондорда депутат ўзи таҳсил олган мактабнинг таъмирида фаол иштирок этди

O`zLiDeP Жондор тумани Кенгаши депутати Шуҳрат Бобоев ўз сайлов округидаги 13-мактабнинг кириш йўлагини асфальтлаштириб, атрофларини бетонлаштириш ҳамда эскирган ўриндиқларни янгилаш ишларида жонбозлик кўрсатди. Депутат ташаббуси ва ҳомийлигида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Савобдан четда қолишни истамаган O`zLiDeP фаоллари, тадбиркорлар — Аҳмад Муродов, Жаҳонгир Зарипов ва Шаҳриёр Муҳаммадиевлар ҳам ҳомийлик ишларида кўпчиликка ўрнак бўлди.

— O`zLiDeP фаолларига раҳмат, — дейди мактаб директори Фахриддин Ражабов. — Мана, уларнинг саховати билан ўқув даргоҳимизнинг йўлаги обод қилинди. Депутатимиз  Шуҳрат Бобоев ўзи ўқиган мактабнинг ўқувчилари учун бу хайрли ишни ташкиллаштирди.  Депутатга жамоамиз номидан раҳмат айтамиз.

Депутатлар томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

  • Кўрилди
    741
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ғ.Пўлотов - ЎзЛиДеП Ғиждувон туман Кенгаши аппарати раҳбари2020-11-03 17:03:15

Ҳар бир депутат шундай ишласа, мактабга кирса уларнинг муаммоларини ечишга камарбаста бўлса, мактабларимизнинг иши бунданда яхшиланиб, келажагимиз эгаларининг билимли бўлишида ҳамда мактабларимизнинг обрўйи янада ошишига катта пойдевор бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+