Спикер ўринбосари Сайхунобод туманида бўлди

03.11.2020, 17:10

Спикер ўринбосари Сайхунобод туманида бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов Сайхунобод туманига ташриф буюрди. Туман марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи давомидаги тавсияларига асосан ташкил этилган “Беш муҳим ташаббус” лойиҳасининг тумандаги ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишувдан бошлади.

Бу борада “Ёшлар ҳиёбони”идаги “Юрт байроғи” майдони, кутубхона мажмуаси, хотира майдони, ёш ижодкорлар ҳиёбони каби мажмуалар билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида тумандаги деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан кузги “Тўқсонбости” экинлар экилиши ҳамда далаларда амалга оширилаётган кузги агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Деҳқон-фермерлар ва аҳоли томорқа эгалари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сақланиши, маҳаллий бозорларда сотилиши борасида туманда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Шу куннинг ўзида Спикер ўринбосари А.Ҳаитов тумандаги “Нурли йўл” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган оилавий тадбиркор Комилжон Юсуповнинг томорқасини кўздан кечириб, у ерда пиёз кўчатларининг етиштирилиши ва далаларга экилиши билан танишди.

“Мен амалга оширилган барча ишларни ўз маблағларим ҳисобидан ташкил этганман. Ҳоризда 0,15 гектар пиёзнинг маҳаллий уруғидан кўчатлар етиштирдим ва ушбу кўчатлар 3,0 гектар ер майдонига кўчириб экилмоқда. Келгусида ушбу экин майдонининг ҳар бир гектаридан 40 тоннадан жами 120 тонна пиёз маҳсулотини етиштириб, маҳаллий бозорларга чиқаришни режалаштирганман. Келгусида оилавий тадбиркорлик учун менга туман ҳокимлиги томонидан 5,0 гектар ер майдони ажратиш белгиланди”, - дейди Комилжон Юсупов.



Партия етакчиси “Пахтакор” СИУ ҳудудида фаолият олиб бораётган “Жақсилиқ” фермер хўжалигида ҳам бўлди. У ерда теримчилар билан учрашиб, уларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Учрашув якунида илғор теримчиларга рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    958
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+