O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари мактаб кутубхонасига 20 дан ортиқ китоблар жамланмасини совға қилди

05.11.2020, 11:17

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари мактаб  кутубхонасига 20 дан ортиқ китоблар жамланмасини совға қилди

Халқимизнинг буюк алломаларимиздан бири Юсуф Хос Ҳожиб, «Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлур, Билим қайда бўлса, буюклик бўлур», деб таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, бугун тамал тошлари қўйилаётган янги Ўзбекистоннинг нафақат келгусидаги, балки бугунги тараққиётини белгилаб берадиган омил –  замонавий илм-фан сирларини мукаммал эгаллаган, билимли, малакали ёшлардир.

Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган  мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасида яна бир бор  тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбия эканлигига урғу бериб ўтилди.

Айни пайтда O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда жойлардаги маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим масканларидаги аҳвол билан яқиндан танишмоқдалар. 

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Элёр Тўрақулов бошчилигидаги партия вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари ҳамда  “Ёшлар гуруҳи” фаолларидан иборат ишчи гуруҳ ходимлари ҳам Шароф Рашидов туманидаги 17- умумтаълим мактабига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари ўқитувчилар ва ўқувчилар билан яқиндан мулоқотда бўлдилар. Уларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб қайтардилар. Муҳими соҳадаги ўзгаришларни халқимизга етказиб, дахлдорлик ҳиссини ошириш, мавжуд муаммоларни ваколатлари доирасида бартараф этишга кўмаклашиш ҳамда педагогик жамоа билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйишнинг аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда мактаб кутубхона фондини янада бойитиш мақсадида 20 дан ортиқ адабиётлар тақдим этилди.

Холмат Тўраев

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+