Фармон лойиҳаси муҳокама қилинди

05.11.2020, 17:12

Фармон лойиҳаси муҳокама қилинди

Таълим нима, тарбия-чи? Айни пайтдаги таълим тизимининг ютуқ ва камчиликлари нималардан иборат? Қайси ишлар амалга оширилса, таълим ва тарбиядаги муаммо, камчиликлар барҳам топади?

O`zLiDeP вилоят ва шаҳар Кенгаши томонидан Бухоро давлат университетида Юртбошимизнинг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон лойиҳаси муҳокамаси жараёнида шу каби саволларга жавоб изланди. Тадбирда депутатлар, O`zLiDeP фаоллари, олийгоҳ ўқитувчи ва талабалари қатнашди.

Муҳокама жараёнида партиянинг вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Жасурбек Болтаев фармон лойиҳасининг аҳамияти, моҳияти ҳақида сўзлаб, шунингдек, барчани эътиборини таълим тизимидаги муаммолар, уларнинг ечими борасида тизимли равишда қилиниши керак бўлган ишларга қаратди.

Юқоридаги мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси мутасаддилари, унверситетнинг малакали устозлари ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир давомида партия ғояларини кенг ёйишда ва партиявий лойиҳаларни амалга оширишда ҳисса қўшган бир қатор ёшлар  рағбатлантирилди. O`zLiDeP фаоллари бу серғайрат ёшларнинг келгусидаги ишларига ҳам омадлар тиладилар.

—Президентимизнинг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон лойиҳасига бағишланган тадбир менда катта таассурот қолдирди,  — дейди унверситет талабаси Нигинабону Аминова. — Тадбир жараёнида партиявий лойиҳаларни амалга оширишдаги камтарона меҳнатим эътироф этилганидан хурсандман. Келгусида ҳам O`zLiDePнинг  янги лойиҳаларини амалга оширишда биз ёшлар янада бирлашиб, юксак марралар сари интилаверамиз.

  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+