Депутатлик гуруҳи раҳбарларнинг ҳисоботини тинглади

05.11.2020, 17:19

Депутатлик гуруҳи раҳбарларнинг ҳисоботини тинглади

Бугун Халк депутатлари Пайарик туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари И.Ботиров ҳамда бўлим мудири Н.Тўраев, O'zLiDeP Пайариқ туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.

Тадбирда туман электр таъминоти корхонаси ва «тумангаз» газ таъминоти бўлимларининг куз-қиш мавсумида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий газ ва электр  билан таъминлашдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида амалга  оширилаётган ишлар юзасидан ҳамда давлат ўрмон хўжалигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августда “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4424-сонли Қарорининг ижроси бўйича амалга  оширилаётган ишлари юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeР депутатлик гуруҳининг эшитуви ўтказилди.

Йиғилишда яна Пайариқ туман Ер-мулк кадастр корхона раҳбарининг тумандаги олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳам тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан корхона-ташкилот раҳбарларига депутатлар томонидан саволлар берилди, шунингдек жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар берилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+