O’zLiDeP депутати кўп қаватли турар жойларнинг томини шифер билан ёпишда кўмаклашди

10.11.2020, 15:54

O’zLiDeP депутати кўп қаватли турар жойларнинг томини шифер билан ёпишда кўмаклашди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Зухра Реймова “Ҳаво йўли” МФЙ аҳолисидан келиб тушган мурожаатни ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, ушбу маҳалланинг иккита кўп қаватли турар жойларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг том қисми шикастланган. Ўтган йили июнь ойида бўлиб ўтган кучли довул оқибатида шиферлар яроқсиз ҳолга келиб қолган. 

Куз-қиш  мавусимида  ёғингарчилик  пайтида  томдан  чакки ўтмаслиги учун томни шифер билан ёпиб беришда ёрдам сўради. Депутат ўз ваколати доирасида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровномалар юборди.

Натижада Нукус шаҳридаги “Несийбели қурилиш Нукус” МЧЖ томонидан “Ҳаво йўли” МФЙ ҳудудидаги Олтин ўрда кўчасидаги икки кўп қабатли уйларнинг томи шифер билан ёпилди. 

Депутатнинг ёрдами билан муаммо ўз жойида бартараф қилинди. Халқ ишончини оқлаш, ризолигини олиш ҳар биримизнинг кундалик вазифамизга айланмоғи лозим ва шундагина халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу мақсадларимиз бардавом бўлади. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Азиз Пиржанов2020-11-18 09:59:33

Депутатлар фаол булса, халк ишончини окласа Президентимизнинг сиёсати амалга оширилмокда деб бемалол айтсак булади. Депутатимиз фаолиятига мувафаккиятлар тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+