Оқдарёлик тадбиркорларга Фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди

10.11.2020, 15:55

Оқдарёлик тадбиркорларга Фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди

Мамлакатимизда ҳам яширин иқтисодиёт мавжуд ва уни қисқартириш борасида катта саъй-ҳаракатлар бошланган. Хусусан, яқинда Президентимиз томонидан қабул қилинган «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони мамлакатимизда пул-кредит, валюта, солиқ ва ташқи савдо сиёсати соҳаларида тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратишда ҳамда инвестиция муҳитини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Оқдарё туман Давлат солиқ инпекциясида ташкил этилган тадбир айнан мазкур Фармон мазмун-моҳиятига бағишланди.

Шуни эътироф этиш жоизки, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда, уларга қулай иш шароитлари яратишда ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимликларнинг мутасадди раҳбарлари, солиқ хизмати органлари ва бошқа тегишли назорат органлари кўмакдош бўлмас экан, яширин иқтисодиётни пасайтириш анчайин қийин кечади. Шунинг учун ҳам Фармонда яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича махсус комиссия ва жойларда ҳудудий комиссия иш фаолиятини йўлга қўйиш ва улар томонидан текширувларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш масалалари йиғилишда айтиб ўтилди.

Коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда асосий куч бизнес ва жамоатчиликдир. Шу боис жамиятда бу иллатларга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали уларнинг салбий оқибатларини ёритиб бориш муҳимлиги тадбир қатнашчиларига тушунтириб ўтилди.

Чунки яширин иқтисодиёт қанча пасайса, мамлакатимиз иқтисодиёти шунча кучаяди. Юртимизнинг гуллаб-яшнашига асос бўлади.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+