Шофирконлик ёшлар ишбилармон депутатнинг фаолиятини ўрганди

11.11.2020, 16:08

Шофирконлик ёшлар ишбилармон депутатнинг фаолиятини ўрганди

O'zLiDeP Шофиркон туман Кенгаши депутати Анвар Ашуров 2007 йилда “Аслбек нурли келажак” хусусий корхонасини ташкил қилди. Тадбиркор мазкур корхона негизида политилэн маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни йўлга қўйди. Дастлаб 5 нафар ишчи билан фаолиятини бошлаган Анвар Ашуров 2008 йилда банкдан 10 млн. сўм кредит олди. У фаолиятини кенгайтириш учун Хитой давлатидан замонавий ускуналар келтириб, ишга туширди. Тиниб-тинчимас ишбилармон 2012 йилда 300 млн. сўм,  2014 йилда эса 600 млн. сўм кредит  олиб, чет элдан полиэтилен ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш асбоб ускуналарининг энг замонавийларини келтириб ўрнатди.

Депутат жорий йилда 600 минг долларлик лойиҳа асосида полипропилен қоплари ва термапласт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни  ҳам йўлга қўймоқчи. Бу билан яна қўшимча 15 та янги ишчи ўрни яратилади.

Анвар Ашуров айтишича, 2018-2019 йилда корхонанинг соф фойдаси 144 млн. 520 минг сўмни ташкил қилган. Ишбилармон депутат 2020 йилни эса 180 млн. сўм соф фойда билаш якунлаш арафасида. Айни пайтда Бухоро шаҳрида жойлашган мазкур корхонада 30 нафар ишчи-ходимлар доимий иш билан банд.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан тадбиркорликка қизиқувчан ёшларни ушбу корхонага саёҳати уюштирилди. “Аслбек нурли келажак” хусусий корхонаси мутасаддилари келажагимиз ворисларини ташкилотдаги иш жараёни, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирдилар. Бўлажак тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур тадбир ёшлар учун том маънода маҳорат дарси бўлди.

Фирдавс ПИРНАЗАРОВ,

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+