Миришкорда тадбиркор аёллар мастер класс ўтказилди

11.11.2020, 16:09

Миришкорда тадбиркор аёллар мастер класс ўтказилди

Миришкор туманидаги  “Чаманзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатаётган  тадбиркор, “Марғуба” тикувчилик цехи раҳбари Ойимхол Атабекова ва қадимий Жейнав гиламчилиги анъаналарини давом эттираётган ҳунарманд Гўзал Кўчимова ўз хонадонларида мастер класс ўтказишди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ва тумандаги “Чаманзор” МФЙ раиси ўринбосари, Миришкор тумани Кенгаш депутати Ойбаҳор Ҳасанова ташаббуси билан ташкил этилган  “Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда касаначиликнинг ўрни” мавзуидаги мазкур маҳорат дарсларида ҳудуддаги ишсиз ва ҳунар ўрганишга иштиёқи баланд уй бекалари, мактаб ва коллежларни битирган қизлар иштирок этишди.

Тадбирда “Марғуба” тикувчилик цехи раҳбари Ойимхол Атабоева тадбиркорликка илк қадам қўйгани ва бизнес фаолиятини қандай давом эттиргани ҳамда соҳада учрайдиган муаммо ва сунъий тўсиқларни қандай енгиб ўтгани, бугунги ютуқлари ҳақида фикр юритди. Ишсиз уй бекалари, коллеж ва мактаб битирувчилари цех фаолияти билан танишишди, иш билан банд этилган 10 нафар ҳамқишлоқларининг чаққон ҳамда эпчил ҳаракатларини кузатиб, уларда ҳам тадбиркорликка ҳавас уйғонди. Цех ишчиларидан Маржона Маҳматмуродова, Азиза Маркаева ва Дилноза Тавашова шу цехда иш бошлаганидан сўнг “темир дафтардан чиқарилди. 

Женов гиламчилигининг фахрли вакилларидан бири – Гўзал Кўчкинованинг уйида ўтказилган мастер класс иштирокчиларда жуда қизиқиш уйғотди. Қадим ва бугун ўртасида “кўприк” вазифаисни ўтавчи бу ажойиб безакли гиламларни кўриб, ёшларнинг кўзи яшнади. Айни пайтда Кучкинова цехида 9 нафар хотин-қиз қадимий ва миллий анъаналарни давом эттираётган бўлса,  уларнинг 4 нафари – Нигора Сайдалиева, Мусаллам Аралова, султоной Норқўчқорова ва Мафтуна Юсупова ҳунарли ва даромадли бўлганлиги боис номлари “темир дафтар”дан чиқарилди.

-Қишлоғимизда “темир дафтар”да қайд этилган 21 нафар хотин-қизнинг 11 нафари “темир дафтар”дан чиқарилди,- дейди  “Чаманзор” МФЙ раиси ўринбосари, Миришкор тумани Кенгаши депутати Ойбаҳор Ҳасанова. – Энг қувонарлиси,  “темир дафтар”дан чиқарилган хотин-қизнинг 7 нафари бугун мастер класс ўтказаётган тадбиркорлик субъектларида ишлашаётган бўлса, қолган 4 нафари ҳам  доимий иш билан банд этилган. Биз  йил якунига қадар ҳозирча “темир дафтар”да қайд этилган 10 нафар хотин-қизни ҳам иш ўрни ва даромад билан таъминлаш чора-тадбирларини кўраяпмиз.

Тадбир сўнггида O`zLiDePга хайрихоҳ хотин-қизлардан 5 нафари партияга аъзо бўлиш истагини билдиришди.

Гулбаҳор Тўраева,

ЎзЛиДеП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни

ва мавқеини ошириш бўлими бошлиғи

  • Кўрилди
    536
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+