Сайёр қабулда аҳолининг ҳақли талаблари чуқур ўрганилди
12.11.2020, 17:11

O’zLiDeP Китоб тумани Кенгаши депутатлари ва депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги Обиканда қишлоғи аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Унда аҳолининг бир қатор мурожаатлари тингланди. Хусусан, янгидан барпо қилинган хонадонларга электр линиялар тортиш, трансформатор ўрнатиш, автомобиль йўлига халақит бериб келаётган бетон устунларни кўчириш, “Китоб-Тагоб” йўлида тезликни чекловчи йўл белгиларини йўқлиги, пиёдалар учун махсус йўлаклар қурилмагани бўйича муаммоларни кўтариб чиқилди.
Сайёр қабулда кўрсатиб ўтилган камчиликлар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги таъкидланиб, муаммони ҳал этиш ўйича тегишли ташкилотларга депутатлик суровлари юборилиши белгиланди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
Депутат 22 нафар сайловчини қийнаётган муаммоcини жойида ҳал қилди
01.03.2023, 17:26
-
Депутат сайёр қабулида аҳолининг мурожаатлари ҳал этилди
24.02.2023, 11:54
-
Тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
20.02.2023, 17:08
-
Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди
10.02.2023, 16:06
Фикрингизни қолдиринг