Қашқадарёда O’zLiDePнинг 17 йиллиги тантанали нишонланди

15.11.2020, 11:34

Қашқадарёда O’zLiDePнинг 17 йиллиги  тантанали нишонланди

2003 йилда мамлакатимиз сиёсий ҳаётига етакчи куч сифатида кириб келган ва шу даврда юртимиздаги сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиб, етакчиликни қўлдан бермай келаётган  - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун ўзининг қутлуғ 17 йиллик байрамини тантана қилмоқда.

Қарши шаҳридаги вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси анжуманлар залида  партиянинг вилоят Кенгаши  ташаббуси билан “O’zLiDeP 17 ёшда: Биргаликда биз кучмиз!” лойиҳаси доирасида ана шундай байрамона тадбирлардан бири ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов,  депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари, кенг жамоатчилик  ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Партиянинг вилоят Кенгаши аппарат раҳбари, Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеров тадбирни очар экан, юртимизда тадбиркорлар ва ишбилармонларни сиёсий куч сифатида бирлаштириб, бугунги кунда улар билан янада жипслашишга, ҳамнафас бўлишга ҳаракат қилиб келаётган партиянинг 17 йиллик шонли тарихида вилоят партия фаолларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги хусусида фикр юритди ва барча қатнашчиларни байрам билан қутлади.

-Бу улуғ сана мамлакатимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга,-  деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов. – Чунки партиямиз юртимизда етакчи мақомга эга бўлиб,  800 минг нафар яқин фаол вакилларини сиёсий куч сифатида бирлаштирган ва халқ орасига чуқур кириб бориб, аҳоли муаммоларини ҳал этишга кўмаклашаяпти. Айниқса, бу йилги пандемия шароитида корхоналарни сақлаб қолиш, иш ўринларини йўқотмаслик, карантин пайтида аҳолининг кам даромадли қатламига кўмак ва мадад беришда депутатларимиз фаол иш олиб боришди.  Партиямиз яна бир ташаббусни олға сурмоқда  Яъни  ноябрь ойи охирига қадар “O‘zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” номли лойиҳа давом этади. Бу акция доирасида партиямиз фаоллари, депутатлар томонидан аҳоли “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га кирган фуқароларга кўмак берилади, янгича шаклда мулоқотлар олиб борилади.  Энг муҳими биз байрам тадбирларини халқимиз орасига чуқур кириб борган ҳолда кутиб оламиз.

Байрам тадбирида “Энг фаол ва ташаббускор депутат”,  “ Ташкилотчи партия ходими”, “Энг намунали БПТ”, “Энг фидойи партия аъзоси”¸

“Энг ёш ва тарғиботчи партия аъзоси” ҳамда “Партия ҳаётини энг кўп ёритган тележурналист”  номинациясида ғолиб чиққанлар вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Тадбирда O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси вазифасида қисқа муддат ишлаган бўлсада, ўзидан ёрқин из қолдирган Сирожиддин Одилов хотирасига бағишлаб, спорт мусобақалари ўтказиш бўйича билдирилган таклифлар маъқулланди ва вилоятда ҳар йили ноябрь ойида Сирожиддин Одилов хотира турнирини ташкил этиш белгиланди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    617
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+