Сурхондарёда O’zLiDePнинг 17 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

17.11.2020, 15:14

Сурхондарёда O’zLiDePнинг 17 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг 17 йиллигига бағишланган тадбир Сурхондарё вилоят Кенгашида ҳам бўлиб ўтди. Унда ўтган давр мобайнида партия ҳудудий кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар, партиянинг мақсад ва вазифалари, истиқболдаги режалари хусусида сўз борди. Айниқса, шу кунларда ҳудудларда ўтказилаётган “OʼzLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саҳоват ва кўмак” лойиҳаси мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйгани, бу ташаббус қанчадан-қанча кўнгилларни шод, хонадонларга эзгулик улашаётгани эътироф этилди. Хусусан, Сурхондарё вилояти ҳудудида ҳам туманлар бўйлаб ушбу ҳаракат давом этмоқда.

— Лойиҳадан кўзланган мақсад эса битта, у ҳам бўлса, коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларга кўмак кўрсатишдан иборатдир, – дейди OʼzLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Алишер Рўзиев. – Энг муҳими, одамларни рози қилиш, уларга кўмак  бериш, эртанги кунга умид уйғотиб, эзгулик улашишдир. Ушбу ташаббус баҳонасида туманлардаги депутатларимиз, фаолларимиз ўзлари яшайдиган ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдамларини беришмоқда.

Тадбирда вилоят Кенгаши томонидан депутатлар, партиямиз фаолларига эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+