Наманганда “Халқаро талабалар куни” муносабати билан тадбир ташил этилди

19.11.2020, 10:01

Наманганда “Халқаро талабалар куни” муносабати билан тадбир ташил этилди

Наманган муҳандислик технология институтида “Халқаро талабалар куни” муносабати билан тадбир ташил этилди.

Тадбирда иштирок этган Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолари томонидан Президентимиз раҳбарликларида сўнгги йилларда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни рағбатлантириш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тўҳталиб ўтилди.

Тадбир давомида ёшларни қизиқтирган саволларига батафсил маълумот берилди.

Тадбирда фаол иштирок этган бир гуруҳ талабаларга Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабахановнинг эсдалик совғалари топширилди.

Юлдуз Юлдашева,

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    849
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+