Спикер ўринбосари китоблик томорқачилар фаолияти билан танишди
20.11.2020, 12:03
Қашқадарёда O’zLiDeP ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон – Янги ҳаёт” шиори остида боғ ва токзорлардан, томорқалардан унумли фойдаланиш борасида аҳоли билан суҳбат ва мулоқотлар давом этмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Китоб туманида бўлди ва унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Китоб туманидаги Ҳамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи томорқачи Шуҳрат Ҳусанов ва бошқа хонадонларда бўлиб, аҳоли билан томорқадан унумли фойдаланиш ҳамда тўқсонбости экинлар экиш технологияси хусусида фикр алмашди. Шунингдек, А. Хаитов “Яккатут”, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида бўлиб, “Баҳромбек Ихтиёр ўғли” фермер хўжалиги иссиқхонасини, Абдирашид Аҳмедов, Рустам Умаров томорқаларини кўздан кечириб, уларнинг фаолиятига юксак баҳо берди.
Семинар-тренинг кўринишида ўтган тадбирларда водийлик деҳқонлар тажрибаларини аҳоли томорқаларида оммалаштиришга ҳам катта эътибор қаратилди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг