O‘zLiDeP депутати кўприк қурди

24.11.2020, 09:45

O‘zLiDeP депутати  кўприк  қурди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Ойбек Қурбонов ташаббуси билан Деҳқонободдаги “Пахтачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Кичик Ўра дарёси устида замонавий ва мустаҳкам асосга эга кўприк бунёд этилди.

Эндиликда тумандаги 68-умумтаълим мактаби ўқувчилари шу кўприк орқали дарсга қатнашаяпти. Шунингдек, Мустақиллик кўчаси билан бир қатор бошқа кўчаларни боғлашда бу кўприкнинг аҳамияти жуда катта бўлмоқда. Деҳқонободликлар халқ вакили томонидан яратиб берилган бу қулайликдан жуда мамнун бўлишмоқда.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    563
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+