O’zLiDeP депутатлари, журналист ва блогерлар ҳамкорлигида матбуот конференцияси ўтказилди

24.11.2020, 10:40

O’zLiDeP депутатлари, журналист ва блогерлар ҳамкорлигида матбуот конференцияси ўтказилди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан  “Депутат ва ОАВ: ҳамкорликда ишлаш ва галдаги  режалар” мавзусида онлайн матбуот конференцияси ташкил қилинди.

Матбуот конференцияда  Қорақалпоғистон  Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, партия вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди. 

Конференцияда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Шарапат Отемисов партиянинг ўтган йиллар давомида олиб борилган ишлари, эришган натижа ва камчиликлар, айниқса партиядан сайланган депутатларнинг ўз сайлов округида аҳолининг муаммоларини ўрганиш  ва уларни  жойида бартараф  қилиш борасида олиб борилган амалий ишлари,  ҳозиргидек  синовли бир пайтда депутатлар, электоратимиз бўлган тадбиркор ва фермерлар томонидан  баҳоли қудрат кўрсаткан  беғараз   хайр саховат  ишларини ҳам алоҳида эътироф этди.

Конференцияда журналист ва блогерлар  томонидан   ҳозирги кунда учраётган долзарб муаммолар, газ, сув, электр токи, ижтимоий тармоқлардаги аҳолининг муаммолари бўйича ҳам саволлар ўртага ташланди.  Эътиборли томони партиядан сайланган депутатларнинг ўз сайлов округларида олиб борган амалий  ишлари, аҳолининг муаммоларини ўрганиш борасида қилинаётган ишларни журналист ва блогерлар билан бирга ишлаш таклифи илгари сурилди.

Танқидий руҳда ўтган конференцияда журналист ва блогерлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш борасида фикр алмашилди.    

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1110
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+