O'zLiDeP депутати «темир дафтар»га киритилган оилага саховат қилди

24.11.2020, 18:03

O'zLiDeP депутати «темир дафтар»га киритилган  оилага саховат қилди

Бугунги кунда O'zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши ҳудудлардаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган эҳтиёжманд, моддий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш борасида кенг қамровли амалий ишлар олиб бормоқда. Мазкур хайрли ташаббусда партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

20 ноябрь - Бутунжахон болалар куни муносабати билан Каттақўрғон туман Кенгаши депутати Э.Абдуллаев туманнинг М.Улуғбек маҳалласида яшовчи, Каттақўрғон туман 1-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Алиев Алижон Қаҳрамон ўғли ҳолидан хабар олиш учун «Темир дафтар»га киритилган оилага ташриф буюрди.

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти, болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан O'zLiDeP депутати оиладагилар билан мулоқотда бўлди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати Э.Абдуллаев мурғак қалбга олам-олам қувонч улашиш баробарида ўқувчига қишки кийимлар тақдим қилди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+