Муаммо депутат кўмагида ҳал этилди
25.11.2020, 14:46

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган Хўжайли тумани Кенгаши депутати Светлана Мамутованинг амалий ёрдами билан “Водник” шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Гулсара Сейбуллаеванинг хонадонига табиий газ тармоғи тортиб берилди.
Депутат шаҳарча фуқаролар йиғини “Тўлқин” кўчаси 40-уйда истиқомат қилувчи Гулсара Сейбуллаева билан юзма-юз мулоқот қилиб, унинг яшаш шароити билан танишди ва муаммоларини тинглади. Гулсара опа 35 йил мобайнида мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Ҳозир нафақада.
Фуқаронинг уй атрофига газ тармоғи келиб турганига анча бўлгани билан, 2009 йилдан бошлаб шу кунга қадар ўчоқда ўтин ёқиб, таом тайёрлаган.
Аммо шу газни уйига тортишга моддий шароити бўлмаган. Турмуш ўртоғи ҳар куни ўтин чопиш билан овора. Халқ вакили дарҳол тегишли ташкилотлар билан боғланиб, газ тармоғидан мутахассис чақирди. Овул оқсоқоли Кўптилеу Оспанов билан биргаликда ўз ҳисобидан керакли трубаларни олиб берди ва опанинг оиласига табиий газ тармоғи тортилди.
Натижада сайловчининг муаммоси депутат ёрдамида бартараф қилинди. Ҳақиқатдан ҳам муаммонинг катта-кичиги бўлмайди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганлигини унутмаслигимиз керак. Зеро, бизнинг мамлакатимизда инсон манфаати ҳамма нарсадан устун.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қашқадарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича масъулларнинг ахбороти танқидий кўриб чиқилди
28.09.2023, 12:08
-
O'zLiDeP депутатлари сессияга дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш масаласини киритди
25.09.2023, 16:21
-
Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди
21.09.2023, 17:25
-
Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда
07.09.2023, 16:18
-
Депутатлик эшитуви: Қашқадарёда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди
30.08.2023, 16:12
Фикрингизни қолдиринг