Деновда ёнғоқзор барпо этилади

30.11.2020, 10:40

Деновда ёнғоқзор барпо этилади

Хабарингиз бор, жорий йил 9 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2022 йилларда Cурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Унда туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришдан тортиб йўл-транспорт инфратузилмаси, ичимлик сув таъминоти, канализация тармоқлари, электр энергия ва табиий газ тизими тармоқларини яхшилаш, туман марказини ободонлаштириш, таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боришдек манзилли ишлар кўзда тутилган.

Денов туман ҳокимлигида O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари, тумандаги фермер, тадбиркорлар иштирокида ўтказилган йиғилишда Денов туманини комплекс ривожлантириш дастурига киритилиши лозим бўлган масалалар ўртага ташланди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов ҳам иштирок этиб, туманда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, логистика марказларини ташкил этиш, сув йўқ жойларда артизан қудуқларини ўрнатиш ва бошқа муҳим масалалар хусусида қимматли таклифларни берди.

Мазкур таклифлардан келиб чиқиб, хусусан, туманнинг Собир Раҳимов СИУ ҳудудидан 800 га ер майдонида томчилатиб суғориладиган ёнғоқзор ташкил этиш  дастурга киритилди. Шунингдек, сув бормайдиган ҳудудлар Шароф Рашидов ҳамда Амир Темур СИУларида 2 тадан 4 та артизан қудуғи ўрнатилади.

— Бундан ташқари, туманда бир эмас 2 та логистика маркази ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди, — дейди ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон қаҳрамони Ахмад Нарзуллаев. — Улардан бири Амир Темур СИУ ҳудудида 13 гектар ер майдонида қурилиши режалаштирилган. Унда иссиқхона, мева ва сабзавотларни сақловчи музлаткичли омборхона ҳамда боғ ҳам барпо этилади. Энг муҳими, логистика марказида туманимизда етиштирилган сабзавот ва мевалар сараланиб, махсус юк машиналарида тўғридан тўғри хорижга экспорт қилинади.

Учрашувда давлат раҳбари қарори ижросини таъминлаш бўйича бошқа қатор масалалар хусусида ҳам фикр билдирилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    726
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+