O‘zLiDeP депутатлари “Бақаншақли” ҳудудида болалар боғчаси қуришга кўмаклашади

23.01.2018, 15:15

O‘zLiDeP депутатлари “Бақаншақли”  ҳудудида болалар боғчаси қуришга кўмаклашади

O‘zLiDeP Нукус тумани Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини жойларда тарғиб қилиш ва унда белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ва жорий йилнинг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили муносабати билан семинар ўтказилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Нукус туман Кенгаши ходимлари, тумандаги “Бақаншақли” ОФЙ, “Парахатшилиқ”, “Ақманғит” ПФЙ аҳолиси, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари  иштирок этди.  

Тадбир иштирокчилари Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларига ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

Тадбир давомида “Бақаншақли” ОФЙ ҳудудида болалар боғчаси йўқлиги таъкидланди. Мазкур масала юзасидан партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мактабгача таълим вазирлигининг туман бўлимига депутатлик сўрови жўнатилиши ва бу масалада амалий ёрдам кўрсатилиши айтиб ўтилди.

– Президентимиз барча соҳаларда вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун  чора-тадбирлар ишлаб чиқишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада  кучайтириш  кераклигини таъкидлаган эди, – деди Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Уринбай Назарбаев. – Энг муҳими, ҳаётдаги ўзгаришларни халқимиз билиши ва давлат ҳокимияти тизимида ўз вакили борлигини ҳис этиши керак. Махсус тузилган режа асосида фракциямиз аъзолари билан жойларда учрашув, семинар-тренинглар ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

               

Насиба ТУРЕМУРАТОВА,

O‘zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

ҳузуридаги сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1625
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+