O'zLiDeP депутати талабалар учун “ижтимоий уй”лар қуришни таклиф қилди

03.12.2020, 10:23

O'zLiDeP депутати талабалар учун “ижтимоий уй”лар қуришни таклиф қилди

Ҳар гал янги ўқув йили бошланиши арафасида талабалар учун ётоқхона масаласини ҳал этиш долзарб масала ҳисобланади. Негаки, олий таълим муассасаларида ижара хонадонларида яшаётган талабалар билан ишлар тизимли йўлга қўйилмаган ва бу борада муаммолар кўп.

Пойтахтимизда жойлашган кўп сонли талабалар турар жойларида ўринларнинг етишмовчилиги сабабли ижара хонадонларида яшаётган талабалар муаммоларга учрамоқда. Ачинарли томони, улар билан ишлаш тизими ҳамон оқсоқланмоқда.

Бугун вилоятдан келиб Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабалар билан суҳбатлашганизда кўпчилиги ижара хонадонида  яшашини, ижара хонадони нархларининг юқорилиги, ижара хонадонининг ОТМлардан узоқ манзилда жойлашганлиги айтади. Шу жиҳатдан бугун талабаларни турар-жой билан таъминлаш кечиктириб бўлмайдиган долзарб масала ҳисобланади.

Ҳаммамизга яхши маълум, Президентимиз жорий йил Олий Мажлисга мурожаатномасида олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликлар яратилишини, мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказилишини алоҳида таъкидлаган эди.  

Табиийки, қамров ошиши билан талабаларнинг турар-жойга талаби ҳам ошиб боради. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотига қўра, ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида жами 225 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, улар 60 мингтага яқин талабаларни қабул қилиш имконига эга. Бу эса, талабалар турар-жойида туришга эҳтиёжи бор талабаларнинг атиги 30-35 фоизини қамраб олиши мумкин.

Шак-шубҳасиз, турар жой билан таъминланмаган ёшлар ички бозордаги хусусий уйлар (квартиралар)да ижарага туришга мажбур бўлади. Квартираларда турадиган талабаларни бир ойлик ижара ҳақи камида 2 млн. сўмдан бошланади. Агар 4 киши истиқомат қилса, бу киши бошига 500 минг сўмдан тўғри келади. Албатта коммунал тўловларни ҳисобга олмаганда.

Юқоридаги муаммоларни ҳисобга олиб, талабаларни турар-жой билан таъминлаш мақсадида қуйидагиларни таклиф қилмоқчиман. Назаримда бу борада талабалар учун ижарага бериладиган “Ижтимоий уй”лар қуриш энг тўғри йўлдир. Бундай уйларни қуриш учун, энг аввало, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ёки давлат хусусий шекирлик асосида амалга оширилади. Бунинг учун тадбиркорларга паст фоизлик ва узоқ муддатли кредитлар ажратиш лозим.

“Ижтимоий уй”ларни қуриш учун тадбиркорлар ўз лойиҳаларини комиссияга тақдим этади. Лойиҳада қуриладиган уйлар арзон, сифатли ва талабларга жавоб берадиган, ижара пулини тўлашда оғирлик қилмайдиган бўлиши керак. Энг асосийси, ижтимоий уйларда талабалар учун катта ўқув зали, кутубхона ва Wi-Fi бўлиши жуда муҳимдир.

Ижтимоий уйларга талабалар шартнома асосида жойлашади. Бу эса, икки томоннинг ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларини шартномада аниқ белгиланишида, қолаверса, талабалар ижарага турар-жой излаб сарсон бўлишини, турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олишга хизмат қилади.

Бахромжон РАХМОНАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1057
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Tohirjon2020-12-08 18:33:36

Haqli fikr Amma bu shunchaki ,,ajoyib fikr''ligicha qilib ketmasa Ana oshanda bizni da vlat hodimlariga munasabatimiz ham mustahkamlabadi


Jahongir 2020-12-05 01:53:04

Kiritilgan taklif juda o'rinli. Asosiysi taklif taklifligicha qoğozda qolib ketmay ko'rib chiqiladi degan umiddamiz.


Oybek2020-12-04 21:49:26

Hammasi ko‘zbo‘yamachilik degan xulosga kelyapman


Oybek2020-12-04 21:26:50

Assalomu alaykum. Men talaba sifatida ushbu taklifni qanchalik qo‘llab quvvatlashimni aytishni keragi ham yo‘q. Bu barachaga ma‘lum. Mana yaqinda an’anaviy ta‘lim tizimiga bosqichma-bosqich qaytildi. Talabalardan so‘rovnoma o‘tkazilganida viloyatdan borib o‘qiydiganlarning aksariyati o‘qishni online tarzda davom ettirishni maqul ko‘rdilar. Ishonavering bunga yagona sabab turar joy muammosi. Karantindan keyin borib yana sarson bo‘lib uy(kvartira) qidirish o‘yi. Virus solayitgan xavfdan qo‘rqadigan talaba borligiga hech qachon ishonmayman. Shaxsan men ham sifatsiz online ta‘limni tanlashga majbur bo‘ldim. Chunki hozirgi sharoitda ota-onamdan ijara uchun oyiga 500-800ming, o‘zim uchun yana qanchadur so‘rashga vijdonim qiynaladi. Yuqoridagiga qo‘shimcha tarzda men ham o‘z taklifimni bildirmoqchiman. Aynan shu ‘‘ijtimoiy uylar’’ ni tadbirkor OTM si bilan kelishgan va shartnoma asosida qursa, barbir hamma OTM lar bosqichma bosqich o‘zini o‘zi moliyalashtirish tizimiga o‘tishi belgilangan va keyinchalik ular bu binolarni tadbirkordan sotib olish tizimi yo‘lga qo‘yilsa yaxshi bo‘lardi. Aslida davlat o‘sha mablag‘ni to‘g‘ridan to‘g‘ri binoni qurib hamm OTM lariga uzoq muddat davomida to‘lash sharti bilan bersa ham bo‘ladi shu oddiy yotoqxonalar kabi, lekin bu loyiha shuncha paytdan beri amalga oshmaganini inobatga olsak yaqin 1 yilda bo‘lishiga ham ko‘zim yetmaydi. Aslida bu davlatning kelajagiga kiritgan sarmoyasiku. Naxotki ahamiyatlilik darajasi shunchalik past. Kongress hall dagi 1 ta tadbirga sarflangan summani 3 yoki 4 tadbir hisobida olinsa 1 OTM ga oddiy yotoqxona qursa bo‘ladi menimcha. Bizga mayli wi fi ham internet ham kerak emas, shunchaki tinch yotish va dars qilish uchun arzonroq joy kerak xolos. Rahmat


Bahodir2020-12-04 21:22:30

Assalomu alaykum. Juda zo‘r bo‘lardi agar shu ish amalga oshsa. Buni mehmonxonalardek qilib yo‘lga qo‘yilsa. Talabalar ham biroz erkinroq bo‘lardi


Шер2020-12-04 20:14:21

Ажойиб таклиф, талабалар учун яхши янгилик, тадбиркор ишбилармонлар учун яхши имконият


Dusiyorov Parda2020-12-04 20:03:43

Ha albatta.juda ko'p talabalar sarson sargordon bo'lib ijaraga joy qarashadi va uzoqdan,qimmatiga joy olishadi.xulosam talbalar turar joyini qurish va sport majmuolarini ham kutubhona v.hz.


Asqar2020-12-04 19:53:33

Rostan ham har òquv yili boshida talabalar sarson bulib yurishadi Ijara haqida ham juda qiynaladi Yuqoridagi fikrlarga qòshilaman


Ortiqov Humoyun2020-12-04 19:47:59

Juda to'g'ri fikr. Men talabaman hozirda Samarqand Davlat Universitetida. TTJ larda joy yo'q kvartira bo'lsa 50 AQSH dollir bir kishiga. Ota onam ishlamaydi davlat ishida. Ana endi o'zlaringiz o'ylab ko'ringizlar nima qilish kerak kantirak to'lash kerakmi kvartiragami yoki boshqa xarajatlargami.......


Рахманова Гульнара Арзеновна 2020-12-03 11:20:37

Хакикатдан хам давлатимиз тамонидан езларга каратаётган катта эътибор хар биримизни кувонтиради. Биринчи навбатда хар бир талабанинг яшаш жойи талабга мос булса, ижора туламларини талаб даражасида белгиланишига амалий ердамлар булса уз узидан укишиларига ва жамоатчилик ишларида мунтазаам равишда катнашишига кулай шаройтлар тугдирилган хисобланади ва албатта ешларимизнинг жамиятдаги фаоллиги янада ошиб боради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+