Депутат эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

07.12.2020, 15:44

Депутат эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон ва унинг ҳаёти, қадр-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилганини эътироф этиб, шуни алоҳида таъкидламоқ керакки, халқнинг фаровон ҳаёт кечириши учун, аввало, уларнинг турмушини яхшилаш, айниқса, ногиронлиги бор шахслар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни назардан қочирмай, уларга мадад беришга эътибор қаратиш  жуда муҳимдир. 

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам  “Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, ҳар куни қилиши керак”, шиори остида  жисми заиф, аммо қалби бутун  юртдошларимизнинг нафақат  хонадонлари, балки кўнгил сарҳадларига ташрифлар давом этмоқда.

Ёш бўлишига қарамай , серғайрат ва сахийдиллиги билан эл назарига тушган кўп тармоқли тадбиркор, фаол депутат Азизжон Сувонов Кармана туманидаги “Зиёкор”, “Мир Саид Баҳром”, “Кўҳна Қўрғон”, “А.Навоий”, “Деҳқон” маҳалларида яшовчи ногиронлиги бор хонадонлар, “Дўстлик” маҳалласидаги “Ногиронлар уйи” ҳамда “Сардоба” маҳалласида жойлашган уйсиз оилаларга вилоят ҳокимининг қарори билан ажратилган умумий турар-жой да хайрия тадбирларини ўтказди.

Тадбирда 20 дан ошиқ хонадоннинг ҳар бирига 250 минг сўмлик озиқ-овқат жамланмалари улашилди.

- Атаганим-элники. Уларга бир қур назар, зарра эътибор билан камайиб қолмаймиз. Ишларимизнинг баракаси ҳам ана шу меҳримизга илҳақ одамларнинг дуоларида,  деб ўйлайман, - дейди  тадбиркор.

“Дўстлик” ордени нишондори, Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати А.Сувонов пандемия даврида табиий офатлардан зарар кўрган аҳоли қатламига ўзларининг беғараз ёрдамларини кўрсатган бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида “Меҳр ва саховат”  кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳам бежизга эмас.

Зеро, бу эл ана шундай ҳиммати баландлар билан ҳамнафас экан, “ҳеч ким эътибордан четда қолмайди”.

                                         O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+