Бош қомусимиз ёшлар нигоҳида

07.12.2020, 16:29

Бош қомусимиз ёшлар нигоҳида

Мамлакатимиз мустақиллиги эълон қилинган кундан эътиборан дунё саҳнасида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, Бош Қомусимизнинг қабул қилиниши мустақиллигимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлди. Конституциямиз Ўзбекистон тарихида, узоқ давомли мақсад ва вазифаларимизни аниқ белгилаб беришда ўзининг пухта ўйланган тамойили ва қоидалари билан ишончли ва ҳал қилувчи омил бўди, дейишга барча асосларимиз бор. Конституциямизнинг ҳар бир моддасида инсон манфаатлари мужассам. Бугун ёшларимиз ҳам Бош Қомусимизни ҳар моддасини юрак-юракдан ҳис этиб, ўқиб-ўрганиб, сиёсий жараёнларда фаол иштирок этмоқдалар. Фарғоналик фаол ёшлардан бири, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби Аброр Отабоев билан Конституциямизнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни ҳақида суҳбатлашдик.

- Мустақил юртимиз Конституциясининг дунё эътироф этаётган асосий жиҳатлари нимада деб баҳолайсиз?

Конституциямиз ҳақиқатан ҳам, демократик конституциядир. У – тарихда синалган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни, халқаро андозаларни ўзида мужассам этган ҳужжатдир. Унинг ғоя ва нормалари ўзбек халқининг теран тарихий илдизларига асосланган бўлиб, у кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳуқуқий меросини ўз ичига олган. У ўзимизга хос ва мос тараққиётимизнинг асосидир.

- Бугунги кунда Бош Қомусимиз асосида ҳаётга татбиқ этилаётган дастуриламал ҳужжатлардан бирортаси ҳақидаги фикрингиз?

Бош Қомусимиз негизига қўйилган талаб ва қоидаларга тўлиқ мос келадиган – 2017−2021 йиллардаЎзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўли нақадар тўғри эканини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда. Юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бош ҳуқуқий манбаа бўлиб хизмат қилмоқда.

- Конституция сизнинг тақдирингизда нима?

Мазкур ҳужжат замон билан ҳамнафаслиги, мукаммаллиги, халқимиз дилидаги эзгу ғояларни ўзида ифода этганлиги билан ҳар биримиз учун ниҳоятда қадрлидир. Ўткан йиллардаги меҳнат фаолиятим давомида ёшлар фаолияти, сайлов жараёнларида фаол иштирок этиб, сиёсий билимларимни мустаҳкамладим. Шунингдек, бу жараёнларда Бош Қомусимиз асосий дастуриламал вазифасини ўтади ва ўтамоқда. Конституция барчамизнинг улуғ мақсадларимиз ва интилишларимизнинг ҳуқуқий пойдеворидир. Бундан ташқари, у меҳнат фаолиятим ва ҳаётим давомидаги йўлчи юлдуздир.

- Аброр, билишмизча, Сиз ўткан йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатси томонидан ўтказилган “Парламентаризм билимдони”, Адлия вазирлиги томонидан ўтказиб келинаётган “Ҳуқуқ билимдонлари” онлайн танловларида ғолиблар ва совриндорлар сафидан ўрин эгаллаб келмоқдасиз. Шу танловлар ҳақида ўртоқлашсангиз.

Жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқи, маънавий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этиш учун, албатта, ўқиш-изланиш керак. Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти уларнинг қонунларни қай даражада билиши билан бегиланади. Шу боис уларнинг мамлакат миқёсида сиёсий жараёнларига муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат руҳини камол топтиришга қаратилган бундай танловлар биз учун сиёсий билимларимизни оширишда мактаб вазифасини бажармоқда. Танловларнинг онлайн тарзда ўтказилиши эса жуда қулай, баҳолаш жараёни ҳам электрон тизимда ҳаққоний олиб борилади. Мазкур танловларда кўпроқ Бош Қомусимизнинг асосий ғоялари, парламент ҳаёти, унинг таркибий тузулмаси, сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидаги Фракциялари ҳамда депутатлар фаолиятига доир саволлар берилади. Бир сўз билан айтганда, Конституцияни ўқиш, уни ўрганиш, мазмун-моҳиятини тушуниш ҳаётимизда жуда муҳим ўрин тутади.

Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат!

Суҳбатдош Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Сиртқи бўлим талабаси Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ.

  • Кўрилди
    522
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+