Қадрли юртдошлар, азиз партиядошлар!

08.12.2020, 08:44

Қадрли юртдошлар, азиз партиядошлар!

Сизларни O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси депутатлари ва кўп минг сонли аъзоларимиз номидан мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимизнинг асосий Қонуни барча соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш, юртимизнинг бугунги юксак тараққиётини таъминлаш, умуммиллий ҳамда умуминсоний қадриятларимизни ўзида мужассам этган тарихий ҳужжатдир.

Айтиш керакки, мамлакатимизда олиб борилаётган бу каби янгича ислоҳотлар конституциявий тамойил ва қоидаларга мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда. Қонун устуворлиги бош мезонга айланган. Бу ўз навбатида халқ ҳокимиятини сўзда эмас, амалда таъминлашга хизмат қилмоқда.

Яна бир бор сиёсий-ҳуқуқий тафаккуримизнинг юксак намунаси –Конституциямизнинг 28 йиллиги барчамизга қутлуғ бўлсин.

Актам Хаитов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,

O'zLiDeP фракцияси раҳбари

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+